ОЧЛ. Ахмедов Рамирес жамоасига қарши ўйинда асосий таркибга киритилди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафарда “Жиангсу Сунинг” клубига қарши баҳс олиб боради.

Ҳозиргина эса ОЧЛнинг твиттердаги расмий саҳифасида ҳар иккала жамоанинг асосий таркиби эълон қилинди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ асосий таркибда бошлайди. Тўлиқ таркиб билан қуйида танишасиз.

Дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида Ахмедов жамоаси Рамирес тўп сурадиган “Жиангсу” клубидан устун келган эди.

Эслатиб ўтамиз бугунги ўйин Тошкент вақти билан 17.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!