ОЧЛ. Бугун ғолиб номи 90 дақиқада аниқланмаса, нима бўлади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ плей-офф босқичи  ўйинлари бўлиб ўтади. Жумладан, Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Иордания”нинг “Ал-Файсали” клубини қабул қилса, “Пахтакор” сафарда “Ал-Гарафа”га қарши баҳс олиб боради.

Хўш, агарда бир ўйиндан иборат мазкур қарама-қаршиликларда асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаса, унда нима бўлади?

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, агарда, 90 дақиқада ғолиб номи аниқланмаса, экстра таймлар бўлмайди ва тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал-Файсали” ўйини 16.00, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” учрашуви эса 22.00 да старт  олади.

Изоҳ: Вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!