ОЧЛ. Дастлабки финалчи маълум

Осиё чемпионлар лигасининг яримфинал жавоб ўйинлари старт олди.

Кеча Эроннинг "Персеполис" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасини қабул қилди.
Дастлабки ўйинда, саудияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга бир оёғи билан қадам қўйган эди. Жавоб баҳсида ҳам улар қаршиликни сусайтирмай, форс клубидан кучлироқ эканини намойиш қилди.

Бу билан "Ал-Ҳилол" ўз тарихида 6-марта Осиёнинг нуфузли мусобақаси финалида ўйнайдиган бўлди. Жамоа 1991 ва 2000 йилларда турнир ғолиблигини қўлга киритган бўлса, 1986, 1987 ва 2014 йилларда финалгача етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, яна бир яримфинал ўйинида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клуби ўз майдонида Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоасини қабул қилади. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

ОЧЛ, 1/2 финал. Жавоб баҳси
17 октябрь
Персеполис (Эрон) - Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) - 2:2

Голлар: Менша (16, 61) - Харбин (30 пен, 76)

Дастлабки ўйин: 0:4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!