ОЧЛ. “Локомотив” ҳимоячиси 6-тур рамзий терма жамоасидан жой олди (фото)

16-18 апрел кунлари ОЧЛда 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентнинг  “Локомотив” клуби ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, мазкур беллашувда “темирйўлчилар” томонидан киритилган ягона гол муаллифи – Ислом Тўхтахўжаев тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Бундан ташқари, у ҳафта футболчиларидан бири бўлди. Форс клубига қарши ўйинда 107 бор шерикларига тўп оширган Исломга 8,0 балл қўйилди ва бу борада 3-ўринни эгаллади.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!