
ОЧЛ. "Локомотив"нинг 2-турдаги рақиби кеча ғалабага эришди
"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигаси 2-турдаги рақиби "Ал Аҳли" кеча ғалаба қозонди. БАА чемпионатининг навбатдаги турини сафарда "Ал Фужайра" клубига қарши ўтказган "Ал Аҳли" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда "Локомотив" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўйиннинг дастлаб 45-дақиқасида Аҳмад Халил ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқага келиб Ҳабиб Ал Фардан ҳисобни 2:0га етказди. Турнир жадвалида "Ал Аҳли" 17 ўйиндан сўнг 4-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 35 очко бор.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Аҳли" баҳси 27 февраль куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар