ОЧЛ чемпиони 4 млн, ОФК Кубоги ғолиби 1,5 млн доллар мукофот пули олади

 

Янги мавсумдан бошлаб Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси ғолиблари учун бериладиган мукофот пуллари оширилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати маълум қилди. 

Бу ҳақида ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ташкилотга аъзо барча футбол федерацияларига юборган мактубида маълум қилган. 

2018 йилда Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган клуб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади. ОФК Кубоги ғолибига эса 1,5 миллион АҚШ доллари тақдим қилинади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа томонидан юборилган мактубда ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларга тақдим қилинадиган мукофот пуллари ҳомийлар ва ҳамкорлар томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига мунтазам равишда ошириб борилиши таъкидланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!