ОЧЛга тайёргарлик. "Локомотив"нинг 2-турдаги рақиби ғалаба қозонди

  • 11 февраль, 2017, 14:26
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 

Tecno

Кеча БАА чемпионатининг навбатдаги турида майдонга тушган "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда "Ал Аҳли" етакчиси Аҳмад Халил ва жамоанинг сенегаллик легионери Макете Диоп иккитадан тўп киритиб дублга эришди. Бу ҳақда "Локо" матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Аҳмад Халил аввалига 20-дақиқада пенальтидан гол урди, шунингдек 88-дақиқада ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Макете Диоп эса 65 ва 70-дақиқаларда гол урди. Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли" 38 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа навбатдаги учрашувини 15 февраль куни сафарда "Ҳатта" клубига қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Аҳли" беллашуви Осиё чемпионлар лигаси 2-тур доирасида 27 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!