ОЧЛ–2017. “Бунёдкор”нинг икки рақиб чорак финалга чиқди (Видео)
Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг нимчорак финал жавоб учрашувлари бошланди ва дастлабки икки чорак финалчи маълум бўлди.
“С” гуруҳида “Бунёдкор”га рақиб бўлган “Ал-Айн” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби чорак финал йўлланмаларини қўлга киритди.
Дастлабки ўйинда 0:1 ҳисобида Теҳроннинг “Истиқлол” клубига имкониятни бой берган “Ал-Айн” жавоб ўйинида 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Саудия Арабистони ва БААнинг “Ал-Аҳли” клублари жангида дастлаб 1:1 ҳисоби, кейин эса 3:1 ҳисоби қайд этилди. Мазкур беллашувда суадияликлар устун келди.
Фикрлар