ОЧЛ–2017. “Локомотив” эртага қизил либосларда ўйнайди

 

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси эртага, 20 февраль куни "Ал Таавон" клубига қарши Осиё чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини ўтказади.

Бугун мазкур матч олдидан учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда жамоаларнинг эртанги ўйинни қандай либосда ўтказиши аниқлаб олинди. Унга кўра, "Локомотив" эртага қизил рангли спорт формасида майдонга тушадиган бўлди. Мезбонлар эса сариқ рангли формада ўйинни ўтказишади.

Таъкидлаб ўтамиз, эртанги беллашув маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!