ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Австралиядаги ўйинни бошқаради

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ОФК томонидан ОЧЛ–2017 турнири “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Вестерн Сидней Уондерерс” (Австралия) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Равшан Эрматовга қанотларда одатдагидек Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. ОФК тўртинчи ҳакам вазифасини малайзиялик Саҳаизи Бин Шукрига юклади.

Учрашув комиссари Хитой Тайпейи вакили Чин Фан Чуанг бўлади. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини сингапурлик Абдул Малик Бин Абдул Башир бажаради.

“Вестерн Сидней Уондерерс” – “Урава Ред Даймондс” учрашуви 21 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳридаги Campbell Town Stadium майдонида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!