ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ОФКнинг Ривожлантириш қўмитаси йиғилишида қатнашди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган ОФК штаб-квартирасида ОФКнинг Ривожлантириш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу қўмитага Осиёнинг 15та футбол ассоциацияси вакиллари аъзо ҳисобланиб, улар орасида ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исаметдинов ҳам бор.

Йиғилишда Осиёда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, Осиё мамлакатларида футбол инфратузилмасини яхшилаш, турли лойиҳалар асосида футбол майдонларини барпо этиш каби масалалар муҳокама қилинади.

Қўмита аъзолари кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишади ва шу асосида тегишли қарорлар қабул қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!