ЎФА томонидан ОАВ вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилади

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Турли соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақалари ҳамда футбол фестиваллари ташкил этилмоқда.

Жумладан, «27 июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси шу йилнинг июнь ойида ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил қилишни режалаштирган.

Ушбу футбол мусобақасини ташкил қилишдан асосий мақсадфутболнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтиришдан иборат.

Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали футбол майдонларида ташкиллаштирилади.

Ушбу футбол мусобақасида иштирок этишни истаган ОАВ вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизматига media@the-uff.com электрон почтаси орқали мурожаат этишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!