ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

 

27 сентябрь куни соат 10:30 да Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов билан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Рустам Қурбонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов ҳам иштирок этади.

Матбуот анжуманига кириш рўйхат асосида бўлиб, рўйхатга қўйиш учун media@the-uff.com  электрон почта манзили ёки +99871 230-90-42 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

ЎФФ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!