461 0

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Юқоридаги ҳолат юзасидан айни дамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аттестация бўйича комиссияси томонидан 25 нафар ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Бугун ҳакамлар жисмоний машқлар бўйича синов топширдилар. Энди куннинг иккинчи ярмида улар видеоматериаллардан тайёрланган тестларни топширадилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Олий ва Биринчи лига бош ҳакамлари ҳамда Олий лига лайнсменларини аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98