ЎФФ мутахассислари ва ҳакамлари CAFA CUP U-15 Dushanbe 2017 мусобақасида ишлайди

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 2–8 июль кунлари Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA CUP U-15 турнири бўлиб ўтади.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) бош котиби Аваз Максумов мусобақанинг бош координатори этиб тайинланди. ЎФФ Котибияти бошлиғи Санжар Ризаев ҳамда ЎФФ техник бўлими бошлиғи, ОФК ва ФИФА комиссари Олим Арифов  бўлажак ўйинларда комиссарлик вазифасини бажаради.

Ўзбекистонлик реферилардан Жасур Мухторов бош ҳакам, Султонмурод Улфатов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов қанот ҳакамлари бўлиб ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, CAFA CUP U-15 Dushanbe 2017 мусобақасида Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон U-15 терма жамоалари иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!