ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Хосе Мария Мендез билан учрашди

28 апрель, 13:48 1107

Ўхшаш хабарлар

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Хосе Мария Мендез билан учрашди

 

Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез билан учрашди. Испаниялик мутахассис ЎФФ биносида Мираброр Зуфарович қабулида бўлди. ЎФФ президенти Мендезга мамлакатимизда олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва унга Ўзбекистон футбол Федерацияси кўкрак нишони ва эсдалик совғаси топширди. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эдик.

Мураббийнинг мамлакатимиздаги иккинчи бор фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасини 16-26 май кунлари тарихда илк бор ўтказиладиган ва Таиланд мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёрламоқда.