ЎФФ президенти “Цементчи” клубини Супер Лигага чиққанлиги билан табриклади

23 ноябрь,2017, 18:12 895

ЎФФ президенти “Цементчи” клубини Супер Лигага чиққанлиги билан табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умиджон Ахмаджонов “Цементчи” футбол клуби президенти Мўйсинжон Мехмоновга табрик йўллади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- “Цементчи” футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2017 йилги биринчи лига мусобақаларида муносиб иштирок этган холда Супер Лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритганлиги муносабати билан самимий табриклайман!

2017 йилги мавсум чемпионлик пойгаси жуда шиддатли ва қизиқарли кечди. Йил сайин тажриба тўплаб, мухлислар меҳрини қозонаётган “Цементчи” футбол клуби биринчи лига чемпиони бўлганлиги эътиборга лойиқдир.

Умид қиламан, “Цементчи” ютуқлар пиллапоясида юқори кўтарилишида давом этиб, 2018 йилги Ўзбекистон Супер Лигасида сермахсул ўйин кўрсатади хамда чемпионлик учун курашда етарлича рақобат кўрсата олади, - дея ёзилади мактубда.