ЎФФ ва ПФЛ ишга таклиф этади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаси бўшаб қолган ишчи ўринларига танлов асосида мутахассислар ишга таклиф қилади, дея ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда

- Юридик бўлим;
- Халқаро алоқалар бошқармаси;
- Хавфсизлик бошқармаси;
- Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси;Кадрлар бошқармаси;
- Илмий-услубий таъминот бўлими;
- Молия-иқтисод бошқармаси;
- Бухгалтерия;
- Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси;
- Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси;
- Терма жамоалар бошқармаси;
- ПФЛ Спорт бўлими;

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:

- соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
- футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
- футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
- хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
- компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!