ЎФФнинг янги президенти нималарни ваъда берди?

Хабарингиз бор, бир неча соат олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ЎФФнинг янги президенти эълон қилинди. Ушбу лавозимга “Пахтакор” клуби вице-президенти Умид Аҳмаджонов тайинланди.

Умид Аҳмаджонов конференцияда ўзининг дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

- Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа кейинги халқаро мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида биргаликда, маслаҳатлашган ҳолда ўзбек футболини кўтаришга ваъда бераман. Бундан буён муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва халқимизни хурсанд қилиб, футболимизни биргаликда кўтарамиз деган умиддаман, – деди ЎФФнинг янги президенти Умид Махаматжонович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!