ОФК Анатолий Рубаков ва Шерзод Ражабовни футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига таклиф қилди

 

Ўзбекистонлик футзал ҳаками Анатолий Рубаков Таиландда ўтказилаётган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлаяпти.

Кеча, 16 май куни ўзбекистонлик рефери мусобақанинг 1-туридан ўрин олган Япония – Хитой Тайпейи (4:0) учрашувида бош ҳакамга ассистентлик қилди.  Бугун, 17 май санасида эса Анатолий Рубаков БАА – Хитой (3:1) ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлади.

Шунингдек, ОФК Ўзбекистон футбол федерацияси  матбуот хизматининг етакчи мутахассиси Шерзод Ражабовни мусобақанинг медиа жараёнларини олиб бориш учун Осиё чемпионатига таклиф қилган. Айни вақтда ЎФФ ходими Таиландда бўлиб турибди.

Маълумот учун, 16 май куни бошланган Осиё чемпионати 26-майга қадар давом этади. Мазкур турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон U-20 термаси чемпионатни Мьянма устидан эришилган 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!