ОФК Кубоги–2017. Шерзод Қосимов Ҳиндистон ва Бангладеш клублари ўртасидаги учрашувни бошқаради

 

ОФК Кубоги–2017 мусобақаси “E” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бенгалуру” (Ҳиндистон) – “Абахани Лимитед” (Бангладеш) учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқаради.

Шерзод Қосимовга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин  ёрдам беради. Ҳакамлар ишига гонконглик Вонг Чи Танг Чарльтон баҳо беради. Учрашув комиссари – Муҳаммад Сайфуддин бин Абу Бакр (Малайзия).

“Бенгалуру” – “Абахани Лимитед” учрашуви 18 апрель куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги Sree Kanteerava Stadium майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!