ОФК биринчи марта техник директорлар учун конференция ўтказди

 

Осиё футбол конфедерацияси ташкилотга аъзо 45 мамлакат федерациялари техник директорлари ва уларнинг ёрдамчилари учун биринчи марта ОФК техник директорлар конференциясини ўтказди.

14–16 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаган конференцияда ЎФФ техник директори ҳамда Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов ҳам иштирок этди.

Уч кун давом этган конференция “Техник ривожланиш келажаги” мавзусида ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Осиёда футболни техник томондан ривожлантириш, истиқболли стратегия ишлаб чиқиш ҳамда ОФКнинг “Битта Осиё, Битта Мақсад” миссияси муваффақиятини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат бўлди.

Шунингдек, конференция давомида УЕФА вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилиб, Осиёда аёллар футболига эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!