ОФК кубоги. 9 та гол киритилган ўйинда ҳамюртларимиз жуда самарали ўйнашди

Ҳозиргина ОФК кубоги гуруҳ босқичи 8-туридан ўрин олган “Олой хамда “Дордой” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Яхши биласиз, “Дордой” сафида Алишер Азизов тўп сурса, “Олой” таркибида яна бир ҳамюртимиз Умар Тўҳтасинов фаолият олиб боради.

Жуда ҳам голларга бой тарзда ўтган ушбу беллашувда ҳар иккала ҳамюртларимиз гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйинда эса жами 9 та гол киритилди ва якунда “Олой” 5:4 ҳисобида зафар қучди.

Азизов майдонда 90 дақиқа тўп сурди ва 26-дақиқада гол киритиб, 77-дақиқада огоҳлантирилди. Тўҳтасинов эса 30-дақиқада ўз исмини таблога ёздириб қўйди ва иккинчи бўлимда ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.

ОФК кубоги. 8-тур

Олой – Дордой 5:4 (1:2, 4:2)

Голлар: 0:1 – 11 Шамшиев, 0:2 – 26 Алишер Азизов, 1:2 – 30 Умар Тўҳтасинов, 2:2 – 60 Муролимжон, 3:2 – 73 Сидибе, 3:3 – 74 Жыргалбек ўғли, 3:4 – 81 Жыргалбек ўғли, 4:4 – 88 Сидибе, 5:4 – 90+3 Алимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!