ОФК кубоги. Азизов тўп сурадиган жамоанинг “Олой”га қарши таркиби маълум бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун ОФК кубоги 8-турида ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Дордой” жамоаси сафарда “Олой” клубига қарши баҳс олиб боради.

Ҳозиргина эса ОФК кубогининг твиттердаги расмий саҳифасида ҳар иккала жамоанинг асосий таркиби эълон қилинди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ асосий таркибда бошлайди. Тўлиқ таркиб билан қуйида танишасиз.

Эслатиб ўтамиз мазкур ўйин Тошкент вақти билан 15.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!