ОФК маслаҳатчиси ЎФФга ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келди

10 октябрь,2017, 22:33 229

ОФК маслаҳатчиси ЎФФга ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келди

 

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) таркибига кирувчи Миллий ассоциациялар (федерациялар) лигаларини ривожлантириш дастури доирасида ОФКнинг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма бўйича маслаҳатчиси Эльнур Маммадов кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

23 октябрга қадар давом этадиган ташриф доирасида Эльнур Маммадов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати Олий лига клубларининг стадионларини кўздан кечиради. Баҳолаш ташрифи асосида ЎФФнинг маркетинг бўйича стратегик режаси ишлаб чиқилади.

Тўғри йўлга қўйилган маркетинг стратегияси ривожланган ва муваффақиятли федерациялар ва футбол лигаларининг муҳим қисмларидан бири саналади. Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб, жаҳондаги етакчи футбол лигаларининг энг муваффақиятли услубларини асос сифатида олади.