ОФК президенти: Ўзбекистонни ЖЧда кўришимиз мумкин

6 декабрь,2017, 16:05 1154

ОФК президенти: Ўзбекистонни ЖЧда кўришимиз мумкин

Хабарингиз бор, Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 3 декабрь куни расмий ташриф билан юртимизга ташриф буюрди ва ЎФФнинг янги президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашувди.  

Ташриф чоғида ОФК президенти Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Орипов, спорт ва маданият Рустам Қурбонов билан ҳам учрашувди. 4 декабрь куни эса мартабали меҳмон Ўзбекистон Кубоги финалини стадиондан томоша қилди ва “Локомотив”га кубокни топширди.

Шундан сўнг ОФК президенти ташкилот расмий сайтига қисқача интервью берди.  

- Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг муҳим аъзоси, балки Осиё футбол етакчиларидан бири. Бу мамлакат бошқа соҳалар каби спортда ҳам ўсишга эришди. Биз эртами-кечми Ўзбекистонни ЖЧда кўришимиз мумкин. Ишончим комилки, ЎФФ президентининг кучли ва фаол раҳбарлиги сизни тўғри йўналишга олиб боради, - дейди ОФК президенти.   

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.