ОФК вакили “Олмалиқ”қа ҳам ташриф буюрди

Кеча Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов Олмалиқ шаҳрида бўлишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Меҳмонлар ташриф давомида ОКМК спорт мажмуаси инфратузулмаси билан яқиндан танишишди. ОФК вакили Элнур Мамедов мажмуани кўздан кечириш жараёнида клуб ҳамда стадион раҳбариятига ўз фикр мулоҳазалари, қимматли маслаҳатларини берди. У Олмалиқда маркетинг борасида катта ютуқларга эришилиши мумкин бўлган потенцал юқори эканлигини айтиб ўтди.

Меҳмонлар мажмуани айланиб бўлгач, “Олмалиқ” футбол клуби раҳбари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Элнур Мамедов клуб маркетинг ишларида ҳозирги кунда Олмалиқда маълум бир ишлар бошланганлиги, келажакда бу проектларни ривожлантириш ҳамда яратилган шароитдан унумли фойдаланган ҳолда клуб медиа ва маркетингини такомиллаштириш, ривожлантириш борасида ўз тавсияларини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!