Обамеянг Бундеслигада тенгсиз деб топилди


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Германия чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

27 ёшли тўпурар берилган овозларнинг 71% ини қўлга киритиб, бу борада “Бавария” аъзоси Арьен Роббен (15%) ва “РБ Лейпциг” футболчиси Тимо Вернерни (8%) ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг ёзда дортмундликлар сафини тарк этиб, ПСЖга ўтиб кетиши мумкин. Ҳозирда унин трансфер нархи 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!