Обамеянг Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

10 март,2017, 23:00 477

Обамеянг Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор ушбу ҳафтада Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва мухлислар дастлабки чорак финал иштирокчилари номини билиб олишди.
УЕФА ушбу ҳафтада бўлиб ўтган ўйинларнинг энг яхши футболчиси деб "Боруссия Д" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни топди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, "Бенфика"га (4:0) қарши баҳсда хет-трикка эришган габонлик футболчига мухлисларнинг 31фоизи овоз берган.


Кучли учликдан "Барселона" етакчиси Андреас Иньеста ва "Реал" сардори Серхио Рамослар ўрин олишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.