Обамеянг “Реал” ёки “Барселона”га ўтади

10 апрель,2017, 19:20 688

Обамеянг “Реал” ёки “Барселона”га ўтади


Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни “Реал” ёки “Барселона”га қўйиб юбориши мумкин, аммо Бундеслигадаги рақиби “Бавария”га эмас.

Клуб мавсум якунида футболчи борасида тушган таклифларни кўриб чиқиб, маъқул келса уни сотиши мумкинлигини яширмаяпти. Буни клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳам тасдиқлаган.

Агар “Реал” ёки “Барселона” расмий таклиф билан чиқишса, биз уни кўриб чиқишга тайёрмиз. Аммо “Бавария”га қўйиб юбормаймиз, – дейди Ватцке Sport1 нашрига.

Обамейянгнинг немис клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йилда якунига етади.