Обамеянг: "Реал"га ўтишни бошқа орзу қилмайман, чунки...

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг мавсумлар оралиғида амалга ошмай қолган трансферлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Ҳали ҳам “Реал”га ўтишни орзу қиласизми?

- Йўқ, энди орзу қилмайман. Бошқа у ҳақда гапиришни ҳам истамайман. Мен уларга керак эмасман. Бироқ, бу мен учуе муаммо эмас. Олға қадам босишда давом этаман. Қолаверса, мен Дортмундда ҳам бахтлиман.

Тўғри, бошида “Боруссия” билан мени қўйиб юборишмагани учун тортишганман. Аммо, ҳозир бу ерда қолганимдан хурсандман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!