Обамеянг жароҳат олди, унинг қачон сафга қайтиши номаълум

15 март, 08:25 330

Обамеянг жароҳат олди, унинг қачон сафга қайтиши номаълум

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг жароҳат олди ва шу сабабли жамоасига Германия кубоги нимчорак финалида "Шпортфройнде Лотте" (3:0) клубига қарши ўйинда майдонга туша олмади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича жароҳат габонлик футболчининг сон мушаклари билан боғлиқ. Обамеянгнинг қачон соғайиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг жорий мавсум "Боруссия Д" сафида 29та учрашувда ўз ҳисобига 32та гол ёздириб қўйишга эришган.