Обамеянг махфий равишда "Боруссия" билан шартномасини узайтирди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтирди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра габонлик футболчининг янги шартномаси 2021 йилга қадар узайтирилган ва ушбу келишувга кўра унинг маоши оширилган. Аммо, бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг “Боруссия” шарафини 2013 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!