Обамеянгнинг шерикларини заҳарлашди

Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Марокашга қарши ўйин олдидан шерикларининг заҳарланганлигини айтиб ўтди.

“Жамоамизнинг ярими ва мураббийлари заҳарланишди. Ғалати, лекин бу айнан ўйин куни юзага келди. Лаънати апелсин соки”, – деб ёзиб қолдирган Обамеянг ўзининг “Тwitter”даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Габон кеча Марокашга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!