Обамеянгнинг тақдирига кейинги ҳафтада ойдинлик киритилади

21 май,2017, 12:30 399

Обамеянгнинг тақдирига кейинги ҳафтада ойдинлик киритилади

Ёзги трансфер бозори яқинлашаётгани сари Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг атрофидаги миш-мишлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Goal нашрининг хабар беришича габонлик футболчининг тақдирига янги ҳафтада ойдинлик киритилади.

Таъкидлаш керакки, Обамеянгнинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Аммо, у ёзда жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

“Кўрамиз. Мен ўз қароримни келгуси ҳафтада қабул қиламан. Мен клуб раҳбарияти билан гаплашиб олишим керак. Ҳозирча эса ҳеч нарса маълум эмас”, - дейди Обамеянг.

Унинг хизматларига узоқ йиллардан Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиб келмоқда. Шунингдек, Хитой жамоалари унга ҳафтасига 500 минг евро маош таклиф қилишмоқда. Франциянинг ПСЖ клуби ҳам габонлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш пайига тушган.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум Бундеслиганинг 31та учрашувида ўз ҳисобига 32та гол ёздириб қўйди ва чемпионат тўпурарлигини қўлга киритди.