Обамеянгнинг "хийла"си ўзини 50 минг евро жаримага тўлашга мажбур қилди

6 апрель,2017, 14:25 595

Обамеянгнинг


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўз жамоаси томонидан жарима тортилди, дея хабар беради Kicker нашри.

Гап шундаки, футболчи “Шальке-04”га қарши Бундеслига 26-тур ўйинида гол ургандан сўнг юзига қўрқинчли ниқоб кийиб олган.

Бу Nike компаниясининг рекламасидан дарак берувчи нарса деб баҳоланган. Эслатиб ўтамиз, футболчи ушбу компания билан умрбод шартнома тузган.

Pierre_Emerick_Aubameyang

Бу ҳолат клубнинг техник ҳомийси Puma компанияда норозилик уйғотган. Якунда эса Обамеянг 50 минг евро миқдорида жаримага тўлайди.