Обамеянгнинг яна бир совчиси пайдо бўлди

“Боруссия Дортмунд” жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга бир қатор Европа клублари қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Габонлик футболчига энди “Милан” ҳам қизиқиш билдирди. Хитойлик сармоядорлар томонидан харид қилинган клуб Обамеянг ёрдамида таркибни кучайтирмоқчи.

Аввалроқ ҳужумчи ёзда “Боруссия”дан кетишни ва “Реал” сафига қўшилиш истагини билдирган. Миланликлар, шунингдек, “Реал” форварди Альваро Мората ва “Торино” аъзоси Андреа Белоттига ҳам қизиқмоқда.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!