Облак «Атлетико»дан кетадими?

15 июнь,2017, 19:45 303

Облак «Атлетико»дан кетадими?

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси дарвозабони Ян Облак, ўзини Мадридда қолишига шаъма қилди.

“Мен ўзимни «Атлетико»да яхши хис этмоқдаман ва келгуси мавсум ҳам қолишга тайёрман. Футболда трансфер ойнасининг сўнгги кунига қадар нима бўлишини айтиб бўлмайди. Бироқ менинг уйим Мадридда деб айтиб ўтди”, – бельгиялик кипер.

Маълумот учун, Облак 2014 йилдан буён «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Сўнгги вақтларда унга "ПСЖ" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.