"Обод" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

22 июнь,2017, 16:58 391

 

24 июнь куни "Пахтакор" биринчи даврани "Обод"га қарши сафардаги ўйин билан якунлайди. Ушбу беллашув олдидан "Пахтакор" расмий сайти ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

"Обод" олий лигага ўтган мавсум чиққани сабабли жамоалар ўзаро 2 бор тўқнаш келишган холос. Ўтган йили сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучган "шерлар" уйда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Энди учинчи беллашувга гувоҳ бўламиз.

Ўйинда "Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев дисквалификация туфайли майдонга тушмайди.

Учрашувда Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.

"ОБОД" – "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Равшан Нўъмонов (Тошкент), Фирдавс

Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Санжар Ризаев.

Ёшлар таркиблари ўйини 23 июнь, жума куни 17:30да "Обод" стадионида бошланади. Асосий жамоалар беллашуви 24 июнь, шанба куни "Жар" стадионида 18:30да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.