“Обод” Шоҳруз Норхоновнинг дубли эвазига "Машъал"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Бугун "Обод" жамоасининг бир йўла иккала таркиби ҳам назорат учрашувида майдонга тушди.

Аввалига асосий таркиб "Машъал" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, тушдан кейин ўринбосарлар биринчи лига вакили "Зомин"га қарши майдонга чиқиб, акалари сингари рақибни "таслим" этишнинг уддасидан чиқишди - 2:1.

Назорат учрашувлари

17 февраль. Тошкент. "Обод" майдони

ОБОД – МАШЪАЛ - 3:0 (1:0)

Голлар: Шоҳруз Норхонов (2та), Суннат Абдуллажонов.

"Обод": Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қаҳҳоров, Аброр Хусинов (Миршоҳид Олимов), Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Фаррух Ҳайдаров (Санжар Тўрақулов), Ғайрат Умиров, Суннат Эрматов, Санжар Риҳсибоев (Идрис Бикмайкин), Шерзод Жалилов (Суннатилла Абдуллажонов), Шоҳруз Норхонов.

ОБОД (ўринбосарлар) - ЗОМИН - 2:1 (0:0)

Голлар: Абдуллоҳ Маҳкамов, Ҳумоюн Абдуалимов.

"Обод": Убайдулло Иноятуллаев, Дилмурод Жўрабоев, Абдувоҳид Алимов, Ислом Исмоилов, Сарвар Риҳсибоев, Аббос Исроилов, Фарҳод Маҳамаджонов, Дониёр Ёқубжонов, Жаҳонгир Омонов, Даниэль Насриддинов, Исмоил Жасурхўжа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!