"Обод" иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

9 июнь, 00:45 173


Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки сабаб чемпионат баҳсларида танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.

Бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Обод" эрта-индин иккита назорат учрашувида майдонга тушади. Эртага «Бухоро», индинга Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйналади. Учрашувларда «Обод»нинг асосий ва ўринбосарлар таркиби тўлиқ ҳаракат қилади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.