“Обод” ўз антирекордини такрорлади, Навоий эса энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинга мезбонлик қилди

Хабарингиз бор, 7–9 сентябрь кунлари олий лига 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган баҳсларнинг биринчи кунида “Машъал” “Навбаҳор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро” Фарғонада сўнгги дақиқада киритган гол эвазига зафар қучди -1:2. “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувида томонлар дарвозаларни ишғол қила олишмади. “Сўғдиёна” эса сафарда “Обод”ни 2:4 ҳисобида таслим этди.

Иккинчи кунги беллашувларда “Локомотив” “Шўртан”дан аранг устун келди – 1:0. “Қизилқум” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигида кучлар тенг келди – 3:3.  “Насаф” Қаршида “Олмалиқ”ни битта гол фарқи билан мағлуб этган бўлса, кеча “Пахтакор” “Металлург” майдонидан 1:3 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу натижаларнинг тўлиқ тафсилотлари билан сиз сайтимиз орқали танишиб олгансиз, албатта.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Олий лига: 20-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

20-тур учрашувларида стадионларимизга жами 20282 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 2535,25 мухлис келди дегани. Энг кўп томошабин бўйича кўрсатгич Навоийдаги "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсига тўғри келди - 5753. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви бўлди.

Кўпчиликнинг диққат марказида бўлган “Динамо” – “Қўқон-1912” баҳсини 5532 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика доимгидек Тошкент клубига тегишли. “Обод” – “Сўғдиёна” беллашувини 174 ишқибоз стадиондан кузатди. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, чемпионатнинг антирекорди айнан 174 томошабин ҳисобланади. У ҳам бўлса “Обод”га тегишли.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«Қизилқум» (Навоий) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 3:3. 5753 томошабин.

«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0. 5532 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 3221 томошабин.

«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) - 1:3. 1876 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро) – 1:2. 1652 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:1. 1621 томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан (Ғузор) – 1:0. 453 томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 2:4. 174 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!