“Обод”нинг апрелдаги энг яхши футболчисини аниқланг!

3 май, 09:03 198

“Обод”нинг апрелдаги энг яхши футболчисини аниқланг!

 

Олий лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган “Обод” клуби учун апрель ойи кўнгилдагидек ўтмади, десак муболаға бўлмайди. 

Жамоа апрель ойидаги барча учрашувларда мағлубиятга учради – "Сўғдиёна" (0:1), "Олмалиқ" (0:1), "Насаф" (0:1), "Локомотив" (0:7). Шундай бўлса-да, йигитлар барча беллашувларда ёмон ҳаракат қилгани йўқ.

Сўнгги ўйинни инобатга олмаса, қолган уч баҳсда биргина хато қимматга тушди. Йигитлар вазиятни ўнглаш учун роса тер тўкишди.

“Обод” бу йилдан эътиборан, ҳар ойда бир маротаба "ойнинг энг яхши ўйинчиси" сўровномасини ўтказиб келмоқда. Сўровнома "Обод"нинг расмий телеграм саҳифасида ўтказилмоқда. Истаганлар мазкур сўровномада иштирок этиши мумкин.