Одил Аҳмедов Дани Алвес билан бир жамоада ўйнаши мумкин

Жорий мавсумда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес  Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан бир жамоада тўп суриши мумкин.

33 ёшли бразилиялик футболчини Хитойнинг бир неча клублари - “Хэбэй Чайна Форчун”, "Шанхай СИПГ" ва "Тяньцзинь Цюаньцзянь" ўз таркибига чорламоқда.

Бу жамоалар орасида Одил Аҳмедовни ўз таркибига қўшиб олган "Шанхай СИПГ" жамоасининг имконияти юқори баҳоланмоқда. Бу жамоа Дани Алвес келадиган бўлса унга йилига 10 миллион евро миқдорида маош ваъда қилмоқда.

Дани Алвеснинг "Ювентус" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади. Футболчи айни пайтда Турин клубида ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!