Одил Аҳмедов: Германия чемпионатида ўйнашни истардим. Аммо...

 

Бугун “ORIAT Dono” радиосига миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов меҳмон сифатида ташриф буюрди. “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мирзонинг саволларига жавоб қайтарар экан жумладан у шундай дейди:

- Мен 5 йилдан бери Европа Лигасида иштирок этиб келяпман. Бу йиллар оралиғида менга Германия, Испания ва Франция каби чемпионат клубларидан таклифлар бўлди. Ҳозиргача ҳам бор. Аммо таклифни қабул қилиш бир ўзимга боғлиқ эмасди. Агентлар, клублар ва трансфер масаласида келишмовчиликлар бўлди.

Агар ўзимга қолса, Бундеслигада тўп тепган бўлардим. Чунки бу чемпионат бошқаларга қараганда кўпроқ ёқади, - дейди Аҳмедов.

Сухбатнинг тўлиқ қисми билан бироздан сўнг танишишингиз мумкин.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!