Одил Аҳмедов: Олий лигада келишилган ўйинлар жуда кўп (Видео)

8 сентябрь,2017, 15:03 1602

Одил Аҳмедов: Олий лигада келишилган ўйинлар жуда кўп (Видео)

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов "Спорт" телеканалининг "Гол" кўрсатувида меҳмон бўлди ва очиқ фикрлар билдирди. Жумладан, ярим ҳимоячи олий лигада келишилган ўйинлар кўп эканини ҳам тан олган. Бу ҳақда uff.uz сайти хабар бермоқда.  

- Олий лигада келишилган ўйинлар жуда кўп. Бундай ўйинларда футболчи 20 фоиз куч билан ўйнайди. Энди шу футболчи терма жамоага келгандан кейин ундан нима кутиш мумкин? Биз энг аввало ички чемпионатни кучайтиришимиз керак. Шунда терма жамоа ҳам кучаяди.

Ҳозир терма жамоа асосан легионерларга суяниб қолган. Албатта Фарғонада ёки Ғузорда кучли футболчи етишиб чиқиши мумкин, аммо халқаро ўйинларда унинг фойдаси кўп бўлмайди. Олий лигани томоша қилиб бораман, аммо у ерда Марадонадек ўйнаган ўйинчи халқаро учрашувда майдонга тушганда тўхтаб қолишини ҳам кўряпмиз.

Агар ЎФФнинг янги раҳбарияти мени чақириб, маслаҳат олишса, бу гапларни айтишга тайёрман. Очиғи, бўлаётган ишларни кўриб, жоним ачишади. Бирор соҳага келдингми, пул ўз йўлига, у билан бирга ишингни ҳам ҳеч бўлмаса 30 фоиз яхши кўриш керак. Фақат пулга боғланиб қолса ривожланиш қийин бўлади, - дейди Одил Аҳмедов.

Бир неча ҳафта олдин "Спорт" каналидан намойиш этилган "Майдон" кўрсатувида Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Ахрол Иноятов бундан учрашувлар чемпионатимизда йўқлигини айтиб ўтганди. 

 

Ўхшаш хабарлар