Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ”да ўзининг биринчи голини урди

 

Хабарингиз бор, айни пайтда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби Доҳада кишки йиғинни ўтказмоқда. Шанхайликлар ушбу йиғин чоғида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушишди.

Кеча Одил Аҳмедов тўп тепаётган “Шанхай СИПГ” “Ал Аҳли” билан сўнгги назорат баҳсини ўтказди. Эътиборга молик томони учрашувда Одил Аҳмедов ва Ву Ли жамоанинг 2 голига муаллифлик қилишди. Беллашув эса 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ўзининг биринчи голини “Шанхай СИПГ”нинг ўртоқлик ўйинида уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!