Одил Аҳмедов: Шартнома имзолашдан аввал Виллаш-Боаш билан гаплашиб олдим
Россиянинг "Краснодар" клуби собиқ футболчиси, эндиликда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси аъзосига айланган Одил Аҳмедовнинг фикрича унинг Хитой чемпионатида ўйнаши профессионал фаолиятига асло таъсир ўтказмайди.
"Менга нафақат Хитой чемпионатидан, балки, Европанинг бир нечта чемпионатларидан ҳам таклифлар бўлганди. Аммо мен айнан "Краснодар" учун фойдалироқ бўлган мана шу таклифни қабул қилишга қарор қилдим. Хитой чемпионатига ўтишим бу орқага ташланган қадам деб билмайман. Чунки, ҳозир бу чемпионатда дунёнинг энг кучли футболчилари тўп суришмоқда. Уларни эса энг кучли мураббийлар шуғиллантиришмоқда. Шартнома имзолашимдан аввал Виллаш-Боаш билан гаплашдим. У менга режалари ва мени жамоадаги вазифам нималардан иборат эканлигини айтди. Шундан сўнг мен бу таклифни қабул қилдим", - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори.
Ўхшаш хабарлар
- ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси мағлуб бўлсада, 1-ўрин билан гуруҳдан чиқди 313
- Аҳмедовнинг жамоаси Маскерано ва Лавессилар тўп тепадиган клубдан устун келди 446
- Аҳмедовнинг жамоаси 5 ўйинда 5-ғалабасини қўлга киритди 458
- ОЧЛ. Коваленко бошқарган ўйинда Аҳмедовнинг жамоаси плей-офф масаласини ҳал этди (видео) 658
- Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади 264