Одил Аҳмедов жамоаси «Бавария» билан бирга машғулот ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўзининг янги жамоаси “Шанхай СИПГ” билан Доҳадаги мавсум-олди йиғинда иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз ўзининг шанхайликлар таркибидаги дастлабки учрашувини Саудия Арабистонининг «Албатин» клубига қарши ўтказди.

Бугунги тайёргарлик доирасида “Шанхай СИПГ” жамоаси Германия Бундеслигаси иштирокчиси Мюнхеннинг “Бавария” клуби билан биргаликда машғулот олиб борди.


Расмда: Ю Хай (Шанхай СИПГ) ва Арьен Роббен (Бавария)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!