Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушган баҳсда "Краснодар" иродали ғалаба қозонди

Россия премьер лигаси 15 тури доираси бир қатор ўйинлар давом этмоқда. 
Хусусан ушбу тур доирасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган "Краснодар" клуби Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубини қабул қилди.
Ушбу ўйинда ҳамюртимиз учрашувни захира ўриндиғида бошлаб, 58-дақиқада майдонга туширилди.

Якунда эса майдон эгалари 0:1 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, қўшиб берилган дақиқаларда, ғалабани ўз томонларига оғдира олишди.

Краснодар – Зенит 2:1 

Голлар: 86 Дзюба, – 90+1 Измайлов, 90+4 Окриашвили.
Краснодар: Синицын, Гранквист, Налдо, Енджейчик, Измайлов, Газинский (Быстров, 83), Торбинский, Каборе, Лаборде (Ахмедов, 58), Жоаозиньо (Окриашвили, 63), Смолов.
Зенит: Лодыгин, Нету, Новосельцев, Кришито, Витцель, Жирков (Чернов, 78), Жулиано, Гарсия, Мак (Маурисио, 88), Кокорин (Кержаков, 84), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Витцель (45), Лаборде (49), Енджейчик (75), Гарсия (80), Измайлов (85), Торбинский (90), Дзюба (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!